Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Месси 700 талик довондан ўтди

Лео ўзига хос кўрсаткич қайд этди

Лионель Месси ўйиндан урилган голлари сонини 700 тага етказиб қўйди. 

"Интер Майами" ҳужумчиси Лигалар кубоги доирасидаги "Круз Азул" билан ўйиннинг 54-дақиқасида захирадан майдонгу тушиб, 94-дақиқада жарима зарбасини амалга ошириб, ғалаба голини киритди. Бу аргентиналик футболчининг АҚШ клуби учун дебюти эди. 

"Круз Азул" дарвозасига киритилган гол Леонинг пенальтидан ташқари фаолиятидаги 700-голи бўлди. У 11 метрлик масофадан 108 та гол урган. 


Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ