Месси 8 йил деганда илк бор захирага олинди

ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви доирасидаги “Ювентус”га қарги беллашувда захирага олинди. Учрашув парижликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Месси асосий таркибда майдонга тушди. Аммо 84-дақиқада майдонни тарк этиб, ўз ўрнини Карлос Солерга бўшатиб берди. Бу 2014 йилнинг 21 октябрь кунидан бери илк бор содир бўлганди. Ўшанда “Барселона” ва “Аякс” баҳсда Лео захирга олинган.

Шундан бери Месси Чемпионлар лигасида 63 та ўйинда майдонга тушди ва ҳар сафар ўйиннинг бошидан охиригача ўйнаб келаётган эди.

Кечаги ғалабадан кейин ПСЖ 3 очко билан "H" гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. “Бенфика” эса 1-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!