Месси Анрининг натижасини такрорлади

"Барселона" форварди Лионель Месси кеча "Вальядолид"га (1:0) қарши ўйиндаги ягона голга ассистентлик қилди ва мавсумдаги голли узатмалари сонини 20 тага етказиб олди.

Squawka Football тарқатган хабарга қараганда, Месси бу борада Тьерри Анрининг ("Арсенал", 2002/03) натижасини такрорлади ва XXI асрда бир мавсумда 20 та гол ҳамда 20 та ассистга муаллифлик қилган иккинчи футболчига айланди.

Месси жорий мавсум Ла Лигада ҳозирча 22 та гол ҳамда 20 та голли узатмага муаллифлик қилди. Анри эса 2002/03 йилги мавсумда АПЛда ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!