Месси: Аргентина жаҳон чемпионати фаворити эмас

ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳужумчи Аргентина терма жамоасини мусобақа фаворити деб ҳисобламаслигини тан олди.

“Мен турнир бошланишини интиқлик билан кутмоқдаман. Ҳаммаси қандай кетаётганини, қайси жамоа турнирда ғолиб чиқишини билишни истайман. Мусобақа тезроқ бошланишини ва ушбу мундиал биз учун омадли бўлишидан умидворман.

Шубҳасиз, учрашувлар қийин бўлади. Шундай экан, жаҳон чемпионатлари ҳар доим ўзгача, у ерда ҳамиша фаворитлар ғалаба қозонавермайди. Аргентина терма жамоасини кубок учун асосий даъвогар деб ҳисоблаш мумкинми? Рости, билмайман. Таркиб жиҳатдан Аргентина яхши, аммо айни пайтда биз мусобақа фаворити эмасмиз. Боиси, ЖЧда ғалаба қозониш учун Аргентинадан кўра кўпроқ имкониятга эга бўлган жамоалар етарлича”, - дея Мессининг сўзларини келтиради "Star+" нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!