Месси "Барса" учун коронавирусга тест топширишдан бош тортди, Суарес эса...
“Барселона” форварди Лионель Мессининг клуб билан можаролари давом этади.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчи коронавирусга қарши тест топшириш учун “Барса” қароргоҳига келмаган. Месси у ерга соат 10:15 да келиши керак эди.
Аммо жамоадан кетиши айтилаётган яна бир футболчи Луис Суарес эса клуб чақирувига биноан белгиланган вақтда етиб келган ва тест топширган.
Айтиш лозимки, Месси каталонияликлар сафидан кетмоқчи ва “Манчестер Сити”га ўтишни режалаштирмоқда.
Фикрлар