
Месси “Барса”га қайтмаслиги сабаби аниқ бўлди
“Интер Майами” юлдузи Лионель Месси тез орада “Барселона”га қайтиши мумкинлиги ҳақида тарқатилаётган маълумотлар оқими кейинги пайтда жуда кўпайиб кетган эди.
Таниқли журналист Гильем Балаге бу масалага аниқлик киритиб, аргентиналик юлдузнинг Каталонияга қайтиши эҳтимоли йўқлигини таъкидлади.
- Месси “Барселона”га қайтмайди. Чунки бунинг имкони йўқ. Клуб президенти Жоан Лапорта ўз лавозимида қолар экан Месси Каталонияга келмайди. “Интер Майами” нима қилиб бўлса ҳам, Леони қолишга кўндиради, - деб ёзди Гильем Балаге.
“Барселона” афсонаси даражасига кўтарилган Лионель Месси клубни 2021 йили тарк этган эди.37 ёшли футболчи кетишга мажбур бўлишида Лапортани айблайди.
Месси кейинги икки йилни ПСЖда ўтказганидан кейин 2023 йилнинг ёзида “Интер Майами” сафига қўшилди.
Леонинг майамиликлар билан шартномаси шу йилнинг охирида тугайди. Клуб раҳбарияти асосий юлдузини қолишга кўндириб, у билан шартномани расмий узайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар