Месси “Барса”га қайтса, ҳайрон қолардим!

“Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Яя Туре ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг “Барселона”га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Агар Месси “Барселона”га қайтса, ҳайрон бўламан. Футболда нималар бўлиши мумкинлигини олдиндан билиб бўлмайди.

Месси ўз фаолияти давомида қилган ишларининг барчаси ҳайратланарли даражада. Жаҳон чемпиони бўлганини инобатга олсак, у ҳамма нарсани уддалади.

Лео ПСЖда қоладими ёки “Барса”га қайтадими буни билмайман. Нима бўлишини кузатамиз. “Барса” бу трансферни уддалаши мумкин. Месси фаолиятини “Барселона”да тугатиши керак, деб ўйлайман. Лекин ҳозир унинг амалдаги шартномаси бор ва келаси мавсум қаерда бўлишини фақат вақт кўрсатади, - деди  Яя Туре.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!