Месси
Ads

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради Mirror нашри.

Аргентиналик футболчи клубда бўлаётган ҳолатлардан кўнгли тўлмаётир. Манбада ёзилишича, “Барселона” клуби трансфер кампанияси бунга Мессининг ҳамон клуб билан шартнома узайтиришга тўлиқ розилик бермаётганини асосий сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Аввалроқ инглиз матбуоти “Манчестер Сити”нинг 30 ёшли аргентиналик футболчи учун 300 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган эди. БУ футболчининг каталон клуби билан тузган шартномасида белгиланган товон пули ҳисобланади.

Минбар

Барча блоглар