Месси
Ads

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси Ла Лиганинг 2- туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйинни асосий таркибда бошламайди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде эндигина жароҳатидан фориғ бўлган аргентиналик футболчининг соғлиги билан таваккал қилишни хоҳламаяпти. Шу боис Мессини учрашувнинг 2-бўлимида майдонга туширмоқчи.

Маълумот, "Барселона" – "Бетис"  учрашуви 25 август куни Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.