Месси билан ўйнаган футболчи оғир жароҳат сабаб футболдан кетди

“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Жереми Матье футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

36 ёшли футболчи сўнгги уч йил давомида “Спортинг” шарафини ҳимоя қилаётган эди. У яна бир йил давомида футбол ўйнамоқчи эди. Лекин тиззасидан олган жароҳати туфайли бутсаларини михга илишга мажбур бўлди.

Жереми Матье 2014-2017 йиллар давомида “Барселона” либосида 91 та учрашувда қатнашиб, 4 та гол урган. Франция терма жамоасида эса беш марта майдонга тушган.

3в

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)