Месси билан ўйнаш армон бўлиб қолмасин!

“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес  “Барселона”да Лионель Месси билан бирга ўйнаш имкониятини қўлдан бой бермоқчи эмас. Шу мақсадда, аргентиналик ҳужумчи миланликлар раҳбариятидан ўзини Каталонияга қўйиб юборишни талаб қилмоқда.

“Интер” хўжайинлари бу трансфер учун 111 миллион евро талаб қилмоқда ва қарийб ярим йилдан бери “Барселона” таклиф қилаётган бошқа вариантларни қабул қилмаяпти. Луис Суарес кетиши маълум бўлгач, “Барса” кучли ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Шунинг учун ҳам каталонияликлар Мессининг терма жамоадаги шериги учун 50-60 миллион евро таклиф қилмоқда.

Ўтказилган музокараларга кўра, А Серия гранди “Барселона”га Лаутарони олиш учун 80 миллион евро ва 1-2 нафар юқори савияли футболчи беришни таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!