Месси бир уринишда Роналду ва Пелега етиб олди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 13-турида "Валенсия" дарвозасини (2:2) ишғол қилди.

Месси биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда пенальтини аниқ амалга ошира олмади, бироқ дарвозабондан қайтган тўпни жамоадошидан қабул қилиб олди ва очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.

Бу Леонинг "Барселона"даги 643 голи бўлди ва бир клубда гол уриш бўйича Пеленинг натижасига етиб олди.

Шунингдек, Месси Ла Лигадаги ўзининг 72-пенальтисини амалга оширди ва 11 метрли жарима тўпи тепиш бўйича 2009-2018 йилларда "Реал" сафида тўп сурган Криштиану Роналдунинг натижасини такрорлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!