Месси бирга ўйнашни ёқтирган 10 нафар футболчини танлади

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида ўзи бирга ўйнаган энг яхши жамоадошлари рўйхатини тузди.

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳибининг рўйхатидан Хави Эрнандес, Неймар, Серхио Бускетс, Луис Суарес, Деку, Самуэль Это'О, Андрес Иньеста, Давид Вилья, Златан Иброҳимович ва Роналдинью жой олди.

- “Барселона”да узоқ йиллар тўп тепганим учун жуда кўп зўр ўйинчилар билан бирга ўйнаш шарафига муяссар бўлганман. Ҳозир эсимга келмаган яна кўп яхши ўйинчилар бор. Уларнинг деряли ҳаммаси билан мазза қилиб тўп тепганман, - деди Месси.

Месси бразилиялик Неймар билан “Барселона”дан ташқари ПСЖда ҳам бирга тўп тепди. Ўтган ёз ҳар икки футболчи Франция пойтахтини тарк этишига тўғри келди.

Шунингдек, Месси “Барселона”ги собиқ жамоадошлари Серхио Бускетс ва Луис Суарес билан бирга бу йилдан эътиборан “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!