Месси бор жойда Гризманнга ўрин йўқ!
Машҳур мураббий Арсен Венгер “Барселона”нинг муҳим ўйинчисига айлана олмаётган ҳамюрти Антуан Гризманн ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Ҳар қандай футболчи учун ўз позициясида ўйнамаслик маълум бир қийинчиликларни туғдиради. Аввалига футболчи бунга рози бўлади, вақт ўтиши билан бундай вазият унга ўз маҳоратини намойиш этишга тўсқинлик қилаётганини тушуниб етади.
Гризманн аслида ҳужум марказида ўйнаши керак бўлган ўйинчи. У аниқ пас бера олади, гол уришга қодир. Энг катта муаммо шундаки, Гризманн мослашган жой Мессининг ҳудуди ҳисобланади, - деди Арсен Венгер.
Каталония клубида ўзини кўрсата олмаётган Гризманн ёзда жамоани тарк этмоқчи экани ҳақида хабарлар кела бошлади. Шунингдек, Лионель Месси ҳам “Барса”дан кетиш тараддудида юрибди.
Фикрлар