“Месси бор йўғи бир ярим метрли махлуқ. Ундан қўрқма!”

“Барселона”да ўйнаган Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Кристоф Дюгарри ҳамюрти Антуан Гризманнинг Каталонияда дуч келаётган муаммолари бўйича маслаҳат берди.

- Гризманн кимдан қўрқяпти? Шу бир ярим метрли махлуқ Мессиданми? Бир йилдан бери одамлар Месси Гризманни чиқиштирмаётганини гапирмоқда. Антуан қўрқиб ўйнамоқда. Аслида Месси унга кўпроқ тўп ошириши керак. Гризманн қўрқмасдан, Мессининг олдига бориб, у билан эркакча гаплашиб олиши шарт, - деди Дюгарри.

Дюгаррининг бу гаплари “Барселона” мухлисларини жумбушга келтирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)