Месси бошқа чемпионатда тўп сура оладими?

"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске "Барселона" сардори Лионель Мессининг Испания чемпионатидан кетиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Месси Испанияда қолишини хоҳлаган бўлардим. Унинг кетиши бизнинг футболимиз учун зарарга ишлайди. Лекин у исталган лигада тўп сура олади", - дейди Дель Боске.

Жорий мавсумда Лионель Месси Ла Лига баҳслари доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 22 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)