Месси бу ишни 9-марта амалга оширди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси яна бир мавсум Ла Лигада 30 тадан кўп гол урди.
Кеча чемпионатнинг 37-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши ўйинда киритилган гол 33 ёшли аргентиналик футболчи учун жорий мавсумдаги 30-гол бўлди. Лео фаолияти давомида 9–марта Испания чемпионатида бир мавсумда 30 та ва ундан ортиқ гол урди.
Месси 2009/10 (34 гол), 2010/11 (31), 2011/12 (50), 2012/13 (46), 2014/15 (43), 2016/17 (37), 2017/18 (34), 2018/19 (36) йилги мавсумларда бундай натижа қайд этган.
“Барселона” 37 турдан сўнг 76 очко билан 3-ўринда бормоқда. Каталонияликлар 2-ўриндаги “Реал”дан 5 очкога ортда қолмоқда.
Фикрлар