Месси бугун "Камп Ноу"га ташриф буюриши мумкин
Бугун оқшом Лионель Мессининг "Камп Ноу"га ташрифи кутилмоқда.
Бугун тунда "Барселона" "Реал" Мадридга қарши Испания кубогининг ярим финал жавоб учрашувини ўтказади. Таниқли журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, ПСЖ форварди ва Каталония жамоасининг собиқ футболчиси Месси бўлажак "эл-класико"га ташриф буюриши мумкин. Бироқ бу маълумот ҳали тасдиқланмаган.
35 ёшли ҳужумчи ёзда "кўк-анорранглилар"га қайтиши мумкин. Айни дамда аргентиналик форвард ПСЖ билан июнь ойида тугайдиган шартномасини узайтириш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган биринчи учрашув Хави жамоасининг минимал, 0:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган.
Фикрлар