Месси: "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик ва ундан завқ олишимиз керак"

CHERY AUTO

"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Порту" устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг шундай деди:

Tecno

"Жуда хурсандман. Жамоа ғалаба учун катта меҳнат қилди, биз жуда яхши иш олиб бордик. Нафақат ҳимояда – биринчи таймда ва иккинчи голгача тўпни яхши назорат қилдик.

Бахтлиман, чунки "Ал-Аҳли"га қарши биринчи ўйиндан сўнг (0:0) ҳеч ким хурсанд эмасди. Биз ўша ўйинда ҳам ғалаба қозона оламиз деб ўйлагандик.

Бугун эса муҳим ғалабани қўлга киритдик ва энди ундан завқ олишимиз кера" – дея таъриф бериб ўтди аргентиналик ҳужумчи. 
 
Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" гуруҳдаги сўнгги учрашувини 24 июнь куни соат 06:00 да "Палмейрас"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!