“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай 2019 йили Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси билан юз берган вазиятни эсга олди.

- Мен учун жаҳондаги энг зўр футболчи ким? Албатта, Месси. Бунга юз фоиз ишончим комил. Менда Мессининг футболкаси ҳам бор.

Чемпионлар лигасининг чорак финалида Крис Смоллинг Мессига қарши ўйнади. Вазиятлардан бирида унинг тирсаги Леонинг юзига тегди ва Мессининг бурни қонаб кетди. Кейинги беллашувда Месси буни мен қилдим, деб ўйлаган экан.

Мен аргентиналик дарвозабонимиз Серхио Ромеродан Мессидан футболкасини олиб беришни илтимос қилдим. У олдимга келиб, Месси сени бурнига зарба берган футболчи деб ўйлаяпти, деди. Мен Ромерога “унга бориб айт, бу мен эмасдим ва унинг футболкасини коллекциямга қўшмоқчиман”, - дегандим. Ҳозир футболка менда ва Месси нима бўлганини тушунган.

Крис Смоллингдан эса узр сўрайман, лекин Мессига айнан у зарба берган эди, - дейди Мактоминай.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)