Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди. Бунақаси биринчи марта юз берди

MLS чемпионатининг навбатдаги турида “Интер Майами” ўз мухлислари кўз ўнгида “Нью-Йорк Ред Буллз” жамоаси билан куч синашди.

Ўйин 6:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Ушбу баҳсда Лионель Месси ҳақиқий юлдуз қандай бўлишини кўрсатиб қўйди. 36 ёшли ҳужумчи жамоасининг барча голларида иштирок этди.

Месси узоқ йиллик фаолиятида илк бор бир учрашувда бешта голли пас узатди.

Аргентиналик форвард ассистлар борасида пента-трикни амалга оширишдан ташқари ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!