Месси фаолиятида 30-бор жаримадан тўп киритди (видео)
Ads

Кеча Испания кубогининг 1/8 финал учрашувида Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси ва “Барселона” ўзаро майдонга тушди.

Эътиборли жиҳати, кечаги учрашувнинг 52-дақиқасида каталонияликлар етакчиси Лионель Месси майдон эгалари дарвозасини жарима зарбасидан ишғол этди. Бу унинг фаолиятидаги жаримадан киритган 30-голи бўлди.

Месси ушбу голларнинг 24тасини “Барселона” таркибида киритган бўлса, қолган 6тасини  Аргентина терма жамоаси сафида киритган.

Якунда эса Мессининг киритган голи ҳам “Барселона”ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади – 2:1.