Месси фаолиятини қачон якунламоқчи?

  • 14 октябрь, 2019, 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Лионель Месси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлай бошлади.

Tecno

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича 32 ёшли аргентиналик футболчи 2023 йилда бутсаларини михга илиши мумкин. Маълумотларга кўра Месси “Уэмбли”да ЕЧЛ кубогини қўлга киритгач фаолиятини якунламоқчи.

Таъкидлаш керакки, Мессининг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, бироқ томонлар ушбу келишувни узайтириш борасида аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.

Маълумот учун, Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу кунгача “кўк-анор ранглилар” сафида жами 692 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 604 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!