Месси фаолиятини якунлаш бўйича қарорини айтди

Аргентина терма жамоасининг 36 ёшли сардори Лионель Месси профессионал футболчилик фаолиятини ҳозирги клуби “Интер Майами”да якунлашини маълум қилди.

- Ҳа, “Интер Майами” менинг охирги клубим бўлади. Мен футбол ўйнашни яхши кўраман ва вақтим тобора кам қолаётганини сезган ҳолда ундан имкон қадар кўпроқ роҳатланиб қолишга ҳаракат қиляпман, - деди Лионель Месси.

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби 2023 йилнинг ёзида Европадаги фаолиятиния кунлаб, АҚШга кўчиб ўтган эди.

“Интер Майами” билан шартнома тузган футболчи ҳозиргача барча турнирларда 29 маротаба майдонга тушиб, 25 та гол ва 16 та ассист муаллифи бўлди.

Лионель Месси Европадаги фаолияти давомида фақат иккита жамоа - "Барселона" ва ПСЖда тўп тепган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!