Месси ҳеч қачон бу аҳволга тушмаган!

Франция чемпионатининг 22-турида ПСЖ ўз майдонида “Реймс” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритганига қарамай, бир ойлик танаффусдан кейин ўйинга тушган Лионель Месси беллашувни голсиз тарк этди.

Шу тариқа, Лионель Месси Париж клубида Франция чемпионатида жами 12 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига атиги битта тўп киритганича қолди.

Stats Foot статистларининг маълум қилишича, аргентиналик юлдуз фаолиятида ҳеч қачон бунақа салбий кўрсаткич кузатилмаган.

Лионель Месси “Барселона”дан ПСЖга ўтганидан бери барча турнирларда 17 та учрашув ўтказиб, олтита гол урган ва тўртта голли пас оширган. Месси голларидан бештасини Чемпионлар лигасида киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!