Месси ижтимоий тармоқларда ПСЖни кузатишни бекор қилди

  • 14 июль, 2023, 18:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Месси ижтимоий тармоқларда ПСЖ аккаунти обунасини бекор қилди. 

Tecno

36 ёшли аргентиналик футболчи ҳали ўзининг янги клуби - "Интер Майами" саҳифаларги обуна бўлмаган. Эҳтимол, Лео ўзининг тақдимотидан сўнг шу кунлардан бирида МЛС клуби аккаунтига обуна бўлар. Таништирув маросими 16 июль санасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Месси ПСЖда икки мавсум ўйнади. Бу вақт ичида ҳужумчи 75 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 35 та голли узатмани ҳамкорларига тақдим этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!