Месси иккинчи сариқ карточкани олиши керак эди!
"Орландо Сити" бош мураббийи Лионель Месси ўйинда қизил карточка олиши керак эди, деган фикрда.
"Интер Майами" Лига кубоги 1/16 финалида "Орландо Сити"ни мағлуб этди (3:1). Месси бу ўйинда иккита гол урди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида аргентиналик футболчига сариқ карточка кўрсатилди ва биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Сезар Араухога елкаси билан зарба берди, бироқ жазоланмади.
“Бугун цирк бўлди. Месси иккинчи сариқ карточкани олиши керак эди. Унинг Месси эканлиги мени қизиқтирмайди.
Пенальти қарорлари ва бошқалар ҳам кулгили эди. Биз жуда ҳафсаламиз пир бўлди ва ўзимизни тиклашга ҳаракат қилдик. Бу ўйинда бўлмаслиги керак бўлган ҳолатлар бўлди”, - деди Оскар Пареха.
Фикрлар