Месси “Интер Майами” билан шартномани узайтирмади ва Барселонага қайтишга қарор қилди

  • 29 январь, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

2023 йилнинг ёзидан бери АҚШ чемпионатида “Интер Майами” жамоасида фаолият юритаётган Лионель Мессининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирида якунига етади.

Майамиликлар саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби билан ҳамкорликни узайтириш учун музокара олиб бормоқда.

Relevo нашрининг маълум қилишича, 37 ёшли юлдуз клуб билан шартномани узайтиришга кўнмаяпти ва Барселона шаҳридаги ҳаёт тарзини қўмсаяпти.

Қолаверса, Мессининг оиласидагилар ҳам Барселонага қайтиш истагини билдириб келмоқда. Месси профессионал фаолиятини якунлаганидан кейин айнан мана шу шаҳарда яшашини таъкидлаган эди.

Маълумки, Лео ҳаётининг катта қисмини Барселона шаҳрида ўтказган. Шунингдек, “Барселона” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Месси 2001-2021 йиллар давомида “Барселона” клуби таркибида 778 та учрашувда иштирок этиб, 672 та гол ва 303 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!