Месси "Интер Майами"га яна бир аргентиналик футболчини тавсия қилди

"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси жамоага аргентиналик футболчи олиб келинишига сабабчи бўлмоқда. Маълум бўлишича, Лео клуб раҳбариятига Маркос Рохони таркибга қўшиб олишни сўраган. 

Қолаверса, Месси футболчини МЛСга кўчиб ўтишга кўндирган. Бош мураббий Херардо Мартино ҳам Маркос билан унинг келажаги борасида батафсил гаплашгани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Рохонинг "Бока Хуниорс" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг декабрь ойигача амал қилади. Уни Бразилиянинг "Палмейрас" жамоаси ҳам қўлга киритишни истамоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!