Месси жаҳон чемпиони бўлса, “Барса” пул олади

Аргентина терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионати финалида амалдаги чемпион Франция футболчилари билан куч синашади.

Бу финал Мессига армон бўлиб қолаётган ягона соврин – жаҳон чемпионлиги учун сўнгги имкониятдир.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, агар Лионель Месси жаҳон чемпиони бўлса, уни тарбиялаган “Барселона” 120 минг евро миқдорида мукофот пули олади.

Лео 2005-2021 йиллар давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган. Ҳозир ПСЖ учун тўп тепаётган юлдуз, мундиалдан кейин фаолиятини қайси жамоада давом эттиришини ҳал қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Johongir Uz
16/12/2022 22:19
Reklamani kamaytiringlar Nima bu o'qib bo'mayabdiku