Месси жамоадан кетади
"Барселона" президентлигига номзод Агусти Бенедито аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг жамоадан кетишига ишонмоқда.
“Барcелона” учун энг яхши янгилик Мессини сақлаб қолиш бўлади, аммо менинг кайфиятим яхши эмас. Клубда нималар бўлаётганини ҳисобга олсак, кейинги икки йил “Барса”га жуда қийин бўлади. Лео 20 йилдан бери жамоада тўп суриб келмоқда. У клубни яхши кўради, шунинг учун унга ёрдам беради. У жамоага кўп нарса берди, аммо "Барселона" ҳам унга кўп нарсаларни берди. Катта эҳтимол билан Месси бу ёзда кетади”, - деди Бенедито.
33 ёшли Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар