Месси жаримадан гол уриш бўйича Бекхэмга етиб олди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Эквадорга қарши ЖЧ-2026 саралашида (1:0) гол урди.

Бу "Интер Майами" ҳужумчисининг фаолиятидаги 65-тўғридан-тўғри жарима зарбасидан киритган голи бўлди ва бу борада Дэвид Бекхэм билан тенглашиб олди.

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида 60 та шундай гол бор.

Жуниньо Пернамбукано (77), Пеле (70), Виктор Легроталле ва Роналдиньо (иккаласи 66 тадан) жарима зарбасидан гол уриш бўйича улар Мессидан олдинда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!