Месси "ЖЧ-2026"ни ўтказиб юборади (ми)?
Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши сўроқ остида. Бу ҳақда Испаниянинг El Chiringuito дастурида маълум қилинди.
Унга кўра, Аргентинада Мессининг мундиалда қатнашиши тўлиқ кафолатланмагани ҳақида фикрлар мавжуд.
Маълум қилинишича, Месси фақат жисмоний ҳолати 100 фоиз тайёр бўлган тақдирдагина мусобақада иштирок этади.
Қайд этиш жоиз, "ЖЧ-2026" гуруҳ босқичида "албиселесте" Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар