Месси жорий мавсум топ-5 чемпионатларининг энг яхши футболчиси, Роналду эса кучли ўнликка ҳам кира олмади
Ads

Футбол статистикалари билан шуғулланувчи CIES Football Observatory сайти мутахассислари якунига етиб бораётган мавсумда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сурган энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рейтинг олти ҳил кўрсатгич бўйича тузилган. Улар: тўп узатмалари, аниқ узатмалар, алдовлар, яккакурашлардаги ғолиблик, голли вазиятлар яратиш ва дарвоза томон берилган зарбалар.

  1. Лионель Месси ("Барселона") - 92,12
  2. Давид Силва ("Манчестер Сити") - 91,69
  3. Пауло Дибала ("Ювентус") - 91,37
  4. Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") - 90,48
  5. Николас Отаменди ("Манчестер Сити") - 90,47
  6. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") - 90,45
  7. Фернандиньо ("Манчестер Сити") - 90,45
  8. Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити") - 90,14
  9. Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити") - 89,76
  10. Роберт Левандовски ("Бавария") - 89,61