Месси катта танлов остонасида турибди

ПСЖ раҳбарияти Лионель Мессини жамоада яна бир неча мавсумга олиб қолиш борасида ишлаяпти.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар аргентиналик юлдузга янги шартнома лойиҳасини тақдим этган. Унга кўра, янги битим 2024 йилнинг ёзигача имзоланади. Томонларда ҳамкорликни янабир мавсум узайтириш ҳуқуқи бўлади.

Айни пайтда клуб мутасаддилари ва футболчи агентлари ўртасида келишувнинг молиявий томонлари бўйича музокара давом этмоқда.

Лионель Месси Париж клубида иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Унинг амалдаги битими келаси ёзда якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!