Месси келажаги борасида бир қарорга келиб бўлган

ПСЖнинг аргентиналик юлдузи Лионель Месси клуб билан шартномасини узайтиради, деб хабар тарқатди Diario Sport нашри.

Манбанинг таъкидлашича, янги келишув камида икки йилга мўлжалланган бўлади. Унга кўра, Мессининг маоши оширилади.

Мессининг бу таклифга рози бўлишининг асосий сабаби бошқа клублардан футболчини қониқтирадиган жиддий таклифларнинг йўқлигидир.

35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда парижликлар таркибида 21 та учрашувда 13 та гол ва 14 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!