Месси келажаги бўйича танловини айтди

“Барселона” раҳбарияти январь ойида Лионель Мессини трансфер қилишга уриниб кўриши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Таниқли журналист Бен Жейкобс бу масалага ойдинлик киритди.

Манбанинг таъкидлашича, Лионель Месси айни пайтда бош эътиборини Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига қаратган. Бу палла у муҳим қарорлар бўйича бош қотирмайди.

Шуниси аниқки, аргентиналик юлдуз январда жамоасини ўзгартирмаслик бўйича бир тўхтамга келиб бўлган. Ҳатто, Месси ПСЖ билан янги шартнома имзоламаса ҳам, қишда ҳеч қаёққа кетмайди ва мавсумни Париж клубида якунлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ПСЖ ва Месси ўртасидаги амалдаги шартномада ҳамкорликни яна бир мавсум узайтириш бўйича банд бор. Бироқ унинг кучга кириши фақатгина Мессининг розилиги билан бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!