“Месси керак эмас, у ташвиш келтиради”

“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Эмиль Мпенза клуб “Барселона” сардори Лионель мессини олишга ҳаракат қилаётганига танқидий фикр билдирди.

- Жамоанинг ҳимоя чизиғидаги муаммолар борлигини инобатга олган ҳолда Гвардиолага Месси каби ўйинчилар керак эмас, деб ўйлайман.  Пеп биринчи навбатда ҳимоядаги камчиликларни бартараф этиши керак. Компани кетганидан кейин ҳимояда катта тешик пайдо бўлди ва ҳали уни ёпадиган футболчи топилгани йўқ.

Шунча муаммо турганда Мессини олишдан нима наф? Леонинг позицияда ўйнаш учун Маҳрез ва Агуэро каби футболчилар бор. Мессининг олиниши жамоага ташвиш келтиради холос, - деди Эмиль Мпенза.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар