Месси Ла Лигадаги 400-голини урди

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 19-тури доирасида "Эйбар"га қарши бўлиб ўтган ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, бу 31 ёшли аргентиналик футболчи учун Испания Примеросидаги юбилей – 400-гол бўлди. Бунинг учун эса унга 435та ўйин кифо қилди.

Маълумот учун, Месси Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси бўлган Криштиану Роналду (311) эса ёзда “Реал”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!