Месси

Ла Лига 34-турида "Барселона" сафарда "Вильярреал" билан куч синашади. Ушбу беллашувни таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўйин олдидан ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

- "Барселона" лагеридан турли хабарлар чиқишда давом этмоқда. Мессида "Манчестер Сити" варианти пайдо бўлибди. Сетьен ўрнига Хави номзоди кўрилаётган экан. Булар шунчаки гап-сўзлар. Бугун "Барселона" Сетьен ва Месси билан ўйинга чиқади. Ички муаммолар унутилиб, чемпионлик пойгасига қайтиш учун имконият. Фикр ва диққатни бир жойга қаратиш шарт, чунки рақиб жиддий.

"Вильярреал" бешинчи ўринда. "Севилья"нинг кетидан қувиб, ЧЛ поғонасини тортиб олишга киришган. Ўз уйида ўйнайди. "Барселона"даги муаммоларни эшитган. Ярадор нуқтага зарба беришга ҳаракат қилади. Демак, бугун Ла Лига доирасида яна бир ўзига хос финал. Уни бирга кўрамиз, - дея ёзиб қолдирди Файзиев.

Учрашув бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)