Месси мундиал финали қандай ўтишини олдиндан айтди
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Қитъалараро мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Аргентина футболчилари Испания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 19 июль куни бўлиб ўтади.
- Жаҳон чемпионати финали — алоҳида ўйин. Шунинг учун у жуда кескин ва жуда таранг ўтади, деб ўйлайман, — дея Мессининг сўзларини TycSports нашри келтиради.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда.
Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси. 2022 йилда Қатарда ўтган финалда аргентиналиклар Франция терма жамоасини асосий ва қўшимча вақтда 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар