Месси Неймарга нега қўнғироқ қилди?

"Барселона" форварди Лионель Месси ПСЖдаги собиқ жамоадоши Неймарни "Реал"га ўтишига таъсир қилмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик футболчи Бразилия терма жамоаси етакчисига шахсан қўнғироқ қилиб, ундан “қироллик клуби”га ўтмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган.