Месси ниҳоят хурсанд бўлди

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига “Пичичи” соврини топширилди. Бу соврин Marca нашри томонидан якунланган мавсумда энг кўп гол урган футболчига берилади.

Аслида Лионель Месси бу совринни қўлга киритган Испания чемпионати якунланган пайт – июлда аниқ бўлган эди. Соврин ўз эгасига эндигина топширилди.

b3634978fb6845b94009777a44c936e4_2

Бу аргентиналик ҳужумчи учун еттинчи “Пичичи” соврини бўлди. Лео 2010, 2012, 2013, 2017, 2018 ва 2019 йилларда ҳам рақиблар дарвозасига энг кўп гол урган ҳолда чемпионат тўпурари бўлган.

Месси ўтган мавсумда Ла Лигада рақиблар дарвозасини 25 марта аниқ нишонга олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)