Месси “Олтин тўп” керак бўлса, мана шу жамоада ўйнайсан!

Лионель Мессининг биографи Гильем Балаге агар аргентиналик ҳужумчи шу пайтга қадар етти марта қўлга киритилган “Олтин тўп” совринини кўпайтирмоқчи бўлса, ПСЖда қолиши кераклигини уқтирмоқда.

Лионель Месси ўтган мавсумдаги паст кўрсаткичларидан қутилди. Энди у “Барселона”да қайд этган натижаларига яқинлашиб бормоқда. ПСЖдаги ишлари юришиб кетган. 

Аргентиналик юлдуз айни пайтда кучли бешлик чемпионатларида гол уриш ва голли пас узатиш бўйича ўнлик маррадан ўтган ягона футболчи ҳисобланади.

- Агар ПСЖ унга 1+1 кўринишида шартнома таклиф қилса, Месси уни имзолайди. Леонинг ўзи вазият ойдинлашиши учун жаҳон чемпионатини кутмоқда. Агар у яна бир бор “Олтин тўп”ни олмоқчи бўлса, Францияда қолгани маъқул, - деди Гильем Балаге.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!