Месси отасидан

"Барcелона" ҳужумчиси Лионель Месси янги шартнома бўйича музокараларни фақатгина жорий мавсум тугагандан сўнг бошлаши мумкин. Бу ҳақда COPE нашри маълум қилди.

Футболчига яқин манбаларнинг хабар беришича, аргентиналик футболчининг агенти, яъни отаси Хорхе Мессидан Испания чемпионати якунига қадар клуб билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошламасликни сўраган. Айни пайтда Хорхе Месси Каталония пойтахтида бўлиб турибди.

33 ёшли Месси ҳозир бор эътиборини Ла Лигада ғолиб чиқишга қаратган. Чунки у “Барселона” билан “олтин дубль”га эришмоқчи.

Аргентиналик футбол юлдузи жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида Ла Лигада 28 та ўйинда майдонга тушди ва ушбу беллашувларда ўз ҳисобига 23 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар