Месси: Ўйиндан олдин рақиб ҳақида билишни истамайман

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси ўйиндан олдин рақиблари ҳақида маълумот тўплашга қизиқмаслигини айтди.

“Мен ўйиндан олдин рақибни ўрганиб чиқишни хоҳламайман. Гарчи рақиб қандай ўйнашини кўрсамда, барибир уни ўйин пайти ўзим учун кашф қилишни истайман. Рақибнинг барча ўйинларини кузатиб, у ҳақда тушунчага эга бўлиш мумкин. Лекин, майдонда ўйин ўйин сиз ўйлагандек кечмаслиги мумкин”, - дейди аргентиналик футбол афсонаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!