Месси ПСЖ олдига учта масала қўйди

ПСЖ раҳбарияти аргентиналик жаҳон чемпиони Лионель Месси билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Marca нашрининг маълум қилишича, Лионель Месси лойиҳа даражасини аниқлаб олиш учун клуб мутасаддиларидан бир неча масалага жавоб сўраяпти.

Манбаларнинг таъкидлашича, 35 ёшли юлдуз келаси мавсумда жамоа бош мураббийи Кристоф Галтьенинг қолиши ёки кетиши, ёзда таркибни кучайтириш мақсадида қайси ўйинчилар олиниши ва шартнома имзоса, молиявий фэйр-плей қоидалари бузилмаслиги қандай таъминланиши ҳақида сўрамоқда.

Лионель Мессининг шартнома бўйича ишларини отаси Хорхе олиб бормоқда.Томонлар ўртасидаги музокаралар бир неча маротаба тўхтатилгани  ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!