Месси ПСЖ раҳбариятига Неймар бўйича ўз фикрини билдирди

Аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси ПСЖдаги жамоадоши Неймарнинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

La Nacione хабарига кўра, 34 ёшли ҳужумчи бразилиялик дўстининг кетишига қатъиян қарши. Месси Неймар билан Париж жамоасида ўйнашни давом эттирмоқчи. Лионель аллақачон бу борада клуб бошлиқларига ўз позициясини билдирган.

Аввалроқ, бразилиялик футболчи фаолиятини бошқа Европа чемпионатида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Неймарга Туриннинг «Ювентус» ва Лондоннинг «Челси» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Бразилиялик футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Неймар ўз вақтида "Барселона"да ҳам бирга фаолият юритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!