Месси ПСЖга ўзига ўхшаган футболчи танлаб берди
Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, “Лацио”нинг 17 ёшли футболчиси Лука Ромеро ёзда Парижга кўчиб ўтиши мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ юлдузи Лионель Месси бу футболчини олишни клуб раҳбариятига шахсан ўзи маслаҳат берган. Лео вундеркинднинг ҳаракатларини Аргентина терма жамоасидаги машғулотлар чоғида кўрган.
Лука Ромеро “Лацио” билан 2021 йилнинг ёзида шартнома имзолаган эди. Римликлар аргентиналик ҳужумкор ўйинчи учун атиги 200 минг евро тўлаган. Аввал Лука “Мальорка” шарафини ҳимоя қилган. Лука Ла лигада майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирган.
“Мальорка” сафида “Реал”га қарши ўйинда дебютини нишонлаган Ромеро атиги 15 ёшу 219 кунлик эди.
Шартномаси 2023 йилнинг ёзигача имзоланган вундеркинди айни пайтда бир миллион еврога траснфер қилиш имкони бор.
Фикрлар