Месси ПСЖни пароканда қилиши мумкин
ПСЖ раҳбарияти Лионель Месси билан янги шартнома масаласини тезроқ ҳал қилишга уринаётган эди. Томонлар ҳамкорликнинг молиявий томонларини муҳокама қиляпти.
Маълум бўлишича, Мессининг маоши ПСЖга янги битим тузишда катта муаммо туғдиряпти. Аргентиналик юлдузнинг хизмат ҳақи ҳар мавсум учун камида 41 миллион еврони ташкил қилади. Парижликлар бу суммага рози бўлган тақдирда катта эҳтимол билан молиявий фэйр-плейни бузиб қўяди.
Париж клубида ҳам Месси борасида худди “Барселона”даги вазият кузатилмоқда. Шу боис, ПСЖ хўжайинлари 35 ёшли ҳужумчини маошининг сезиларли қисмидан воз кечишга кўндирмоқчи.
Месси жорий мавсумда барча турнирларда 16 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол ва 12 та голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар